Ўзбекистон | 07:37 / 19.07.2022
9559
1 дақиқада ўқилади

Волейбол федерацияси мансабдорлари бюджет маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилгани аниқланди 

Бош прокуратура томонидан мутасадди идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Волейбол федерациясида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилди.

Фото: Kun.uz

Ўрганишда, федерация мансабдор шахслари ва бошқалар бюджет маблағларини жуда кўп миқдорда талон-торож қилишгани аниқланди.

Хусусан, собиқ жисмоний тарбия ва спорт вазири буйруғига асосан, федерацияга 54 нафар спортчилар билан 23 кунлик ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун бюджетдан 445 млн сўм ажратилган бўлса-да, амалда 10 кун ўқув-машғулот йиғини ўтказилиб, 231 млн сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, терма жамоа ва унинг захираси таркибига киритилмаган 29 нафар спортчи турли спорт йиғинларига юборилиб, 75 млн сўм маблағлар асоссиз сарфланган.

Терговга қадар текширув давомида бюджетга етказилган зарарнинг 120 млн сўми қопланиши таъминланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид