“Мени чўлоқ дейишмасин!” – жисми ва руҳи оғриқларга маҳкум болажон
7 ёшли Муҳаммаджон орқа мия умуртқасидаги дард сабаб чопқиллаб юриш, хижолатли ҳолатлардан холи бўлиш бахтидан маҳрум. Мавсумий ишлар билан шуғулланадиган ота-онаси унинг эзилишидан, кўнгли ўксишидан хавотирда.
Андижоннинг Жалақудуқ туманидан келган 7 ёшли Муҳаммаджоннинг тақдири бошқа болажонларникидан кескин фарқ қилади. Болада умуртқа поғонаси ва орқа мия шикастланиши туфайли унга зудлик билан ўтказилиши керак бўлган мураккаб операция тавсия қилинган. Умуртқадаги касаллик боланинг тўғри юришига йўл қўймайди. Аммо ота-онани қийнаган асосий муаммо боланинг чўлоқланиб юриши ҳам эмас.
“Ўғлим орқа миядаги касаллик асоратидан ахлатини, сийдигини тутишга қийналади, кўпинча шу сабаб бошқалар олдида уялиб қоляпти. Катта бўлгани сари дўстларидан хижолат бўлади, шундай пайтларда уйга йиғлаб келади.
Турмуш ўртоғим ҳам, ўзим ҳам тинимсиз ишлаймиз. Аммо мавсумий иш билан шуғулланганимиз учун рўзғордан орттиришнинг имкони бўлмайди. Узоқ вақт ишлаб тўплаганимиз бир марта пойтахтга келиб даволанишимиз учун сарфланиб кетади.
Ўғлим “Менинг касаллигим қачон тузалади, қачон бошқа болаларга ўхшаб ўйнаб юраман?” деб юрагимни эзади”, – дея куюнади онаси Хуршида Ўринбоева. Уч фарзандни тарбиялаб вояга етказаётган ота-онасида эса айни пайтда бундай операция учун харажатлар топилмаяпти.
Бир боланинг кўнгли ўксиши – бир тақдирнинг синишидир. Муҳаммаджоннинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий оғриқлари ташлаётган қадамларида акс этади. Ажаб эмас, яхшиларнинг саховатидан шу оғриқлар барҳам топса.
Муҳаммаджон Кубижоновга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0602 9071 8874 онаси Ўринбоева Хуршида номида
Uzcard: 8600 0609 8779 5680 онаси Ўринбоева Хуршида номида
Манзил: Андижон шаҳар, Жалақудуқ тумани, Ёрқишлоқ қишлоғи, Яккатут маҳалласи 156-уй.
Гулмира Тошниёзова тайёрлади.
Тасвирчи – Абдусалим Абдувоҳидов.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024