Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор қидирув тизимларига Wikimedia’ни қонунбузар деб белгилаб қўйишни буюрди
«Википедия» Россияда аллақачон 5 миллион рубль жаримага тортилган, аммо Роскомнадзор талаб қилганидек, мақолаларни олиб ташламаган. Энди қидирув тизимлари Wikimedia Foundation Россия қонунларини бузаётгани ҳақида хабар бериши керак бўлади.
«Википедия» Россия ҳукумати «Украинадаги уруш ҳақидаги фейклар» деб баҳолаган бир қатор материалларни ўчиришдан бош тортгани сабабли Роскомнадзор (РКН) қидирув тизимларига онлайн энциклопедия ишини қўллаб-қувватловчи Wikimedia Foundation’ни Россияда қонунбузар деб белгилашни буюрди. Бу ҳақда идоранинг 20 июль, чоршанба куни чоп этилган хабарида айтилади.
«Wikipedia интернет-ресурсида (Wikimedia Foundation, Inc.’га тегишли) тақиқланган деб тан олинган бир қатор материаллар, жумладан, Украина ҳудудида махсус ҳарбий операция ўтказилаётгани ҳақидаги фейклар ўчирилмаган», — дейилади Роскомнадзор маълумотида.
Хабарда қайд этилишича, интернет-компанияга нисбатан кўрилган чоралар Россия қонунчилиги бузилиши тўлиқ бартараф этилмагунча ўз кучида қолади.
Россияда Wikimedia Foundation «ноқонуний маълумотни» олиб ташламагани учун бир неча бор маъмурий жавобгарликка тортилган, компанияга жами 5 миллион рубль миқдорида жарима белгиланган. 3 миллион рубль миқдоридаги жарималардан бирига Украинадаги ҳарбий амалиётлар ҳақида «нотўғри маълумот» берилган еттита мақола эълон қилингани сабаб бўлди. Бундан ташқари, суд Wikimedia’ни портловчи моддалар - порох ишлаб чиқариш ҳақидаги иккита мақола учун 2 миллион рубль миқдорида жаримага тортди.
Мавзуга оид
09:33 / 20.12.2024
Роскомнадзор «YouTubeʼга қарши чоралар учун асослар»ни эълон қилди
21:03 / 26.08.2024
Россия пропагандаси Дуров қўлга олинишини сўз эркинлигига босим деб атамоқда. Кремлнинг ўзи яқинда Telegram’ни бўйсундиришга уринганди
10:37 / 10.08.2024
Путин блогерларга Роскомнадзорга ўзи ҳақида хабар бериш мажбуриятини юклади
08:01 / 30.07.2024