Жаҳон | 14:31 / 20.07.2022
6074
2 дақиқада ўқилади

Россияда мигрантларга нисбатан зўравонлик содир этишга чақирган фуқаро шартли жазога ҳукм қилинди

У зўравонликка чақирганлар орасида турли миллат вакиллари бўлган.

Иллюстратив фото

Санкт-Петербургда суд Роман Ивановни этник сабабларга кўра зўравонликка ундагани учун уч йил муддатга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар бермоқда Санкт-Петербург судларининг қўшма матбуот хизмати.

Қайд этилишича, у Россия Жиноят кодексининг 280-моддаси 2-қисми (Интернет орқали экстремистик фаолиятга оммавий чақириқлар) бўйича айбдор деб топилган.

Иш материалларига кўра, жорий йилнинг май ойида у «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги «Нацистлар жамияти» гуруҳида қирғизлар, тожиклар ва Кавказ халқлари вакилларига қарши зўравонлик ҳаракатларига чақирган.

Таъкидланишича, Ивановнинг ўзи айбига тўлиқ иқрор бўлган.

Натижада, суд Ивановни 3 йиллик синов муддати билан 3 йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди. Шунингдек, у 2 йил 10 ой муддатга жамоат ташкилотлари/жамоаларнинг ишида иштирок этиш, шу жумладан веб-сайтлар, электрон ёки ахборот-телекоммуникация тармоқлари, шу жумладан интернет тармоғидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид