Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ қўмитаси қайси ҳолатда кўчмас мулкни сотишдан тушган даромаддан солиқ тўлаш кераклигини тушунтирди
Давлат солиқ қўмитаси фуқаролар қандай ҳолатда ўз кўчмас мулкини сотишдан олинган даромаддан солиқ тўлашини тушунтирди.
Жисмоний шахсларнинг қуйидагиларни сотишдан олинган даромадига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланади:
- нотурар жойларини;
- 36 календарь ойдан кам муддатда мулкида бўлган турар жойларни.
Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жой жисмоний шахснинг мулкига, хусусан, мерос ёки ҳадя тартибида ёхуд олди-сотди шартнома асосида ўтганлигидан қатъий назар 3 йил ичида сотилса, даромад солиғи тўлаши лозим.
Жисмоний шахснинг мулкида 3 йилдан кўп муддатда бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадларига солиқ солинмайди ва уч йиллик муддат солиқ тўловчининг мулкида бўлган ҳар бир объекти бўйича алоҳида ҳисобланади.
Жисмоний шахс мулкида 3 йилдан кам муддатда турар жойни сотишдан олган даромадлари тўғрисида доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йил 1 апрелидан кечиктирмай, жами даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиши ва даромад солиғи суммасини 1 июнга қадар тўлаши лозим.
My.soliq.uz сайтидан жами даромадлар тўғрисидаги декларацияни электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.
Жисмоний шахснинг мол-мулкини сотишдан олинган даромадлари мазкур мол-мулкни ҳужжатлар бўйича сотиб олиш ва сотиш қиймати ўртасидаги ошган қисми сифатида аниқланади. Кўчмас мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кадастр қиймати билан сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси 12 фоизни ташкил этади.
Мавзуга оид
14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?
09:18 / 19.05.2025
Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди
07:59 / 30.04.2025
Тошкент кўчмас мулк бозорида уй-жойларнинг ўртача нархи пасайди
21:16 / 29.04.2025