Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Россиядан етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли газ истеъмолини 15 фоизга қисқартирмоқчи
Европа иттифоқи газни тежаш режасини тайёрламоқда. Еврокомиссия ЕИ давлатларини кўк ёнилғи истеъмолини ихтиёрий равишда 15 фоизга камайтиришни таклиф қилмоқчи, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Россиядан газ етказиб бериш тўхтатилишидан хавотирда бўлган Евроиттифоқ аъзо давлатларга август ойидан бошлаб табиий газ истеъмолини ихтиёрий равишда 15 фоизга камайтиришни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги 19 июль, сешанба куни Еврокомиссия 20 июлда тақдим этиши керак бўлган «Хавфсиз қиш учун газни тежаш» режасига илова қилинган қарорга асосланиб хабар бермоқда.
Ушбу режа доирасида, агентлик маълумотларига кўра, иситиш ва совитиш харажатларини камайтириш, шунингдек, бозорга асосланган чора-тадбирлар тавсия этилади.
Bloomberg’нинг ёзишича, Еврокомиссиянинг дастлабки баҳосига кўра, қиш қаттиқ келса, ЕИ ялпи ички маҳсулотининг 1,5 фоизигача бўлган қисми хавф остида қолади.
Агентликнинг европалик дипломатлар орасидаги манбаларига кўра, таъминотнинг жиддий танқислиги ёки талабнинг кескин ортиши хавфи катта бўлган тақдирда Еврокомиссияга бутун ЕИ бўйлаб огоҳлантириш эълон қилиш ҳуқуқи берилади, деб тахмин қилинмоқда. Ушбу режа Евроиттифоққа аъзо давлатлар томонидан тасдиқланиши керак.
Бюджет масалалари бўйича еврокомиссар Йоханнес Ханнинг журналистларга билдиришича, Еврокомиссия «Шимолий оқим» газ қувурининг 21 июлдан кейин – режалаштирилган техник хизмат кўрсатишнинг расмий муддатидан кейин қайта тикланишини кутмаяпти. Шундан сўнг Россия президенти Владимир Путин «Шимолий оқим» орқали газни тортиш қувватнинг 1/5 қисмига, яъни кунига 33 миллион кубометргача қисқартирилиши мумкинлигини айтди. Бу, агар Siemens газ турбиналаридан бири ўз ресурслари тугаганидан кейин Канадада таъмирланганига алмаштирилмаса, юз беради.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025