Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон Афғонистондаги вазият ёмонлашишини тахмин қилди
Тожикистон раҳбари «бундан ҳам ёмонроқ бўлади» деди, унинг нутқини эса жонли эфирда узатиш тўхтатилди.
Афғонистондаги вазият янада ёмонлашиши мумкин. Бизнинг прогнозларимизга кўра, бундан ҳам ёмон бўлади, деди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 21 июль куни Чўлпонотада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида.
Унинг фикрича, Афғонистонда содир бўлаётган воқеалар нафақат Марказий Осиёга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Улар бутун Евросиё қитъасида геосиёсий мувозанат ва кучларнинг ўзгаришига олиб келиши мумкин, деб ёзади АКИpress.
«Ўтган вақт давомида «Толибон» ҳаракати раҳбарияти жаҳон ҳамжамиятини ва Афғонистон аҳолисини ўз ҳокимиятининг қонунийлиги, мамлакатдаги вазиятни назорат қила олиши ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлай билиши, юзага келаётган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиши қобилиятига ишонтириш бўйича чоралар кўрмади.
Аксинча, ваъдалар ва кафолатлардан фарқли ўлароқ, «Толибон» барча сиёсий ва этник кучларнинг кенг иштирокида ҳукумат ўрнатилишига ҳар томонлама тўсқинлик қилмоқда», — деди у.
Раҳмонга кўра, «Толибон» маъмурияти ҳозирги кўринишида мамлакатни бошқариш муаммоларини ҳал қила олмаяпти. «Айни пайтда, толиблар турли этник гуруҳларни камситиш ва қаттиқ диний консерватизмга қаратилган агрессив сиёсат олиб бормоқда», деди у.
Шундан сўнг жонли эфир узилиб қолган. Трансляция бироз вақт ўтгач тикланган, унда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ўз нутқини бошлаган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:55 / 14.05.2025