Жаҳон | 11:33 / 21.07.2022
5308
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон трансафғон темирйўли қурилишида иштирок этиши мумкин

Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон "Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" темирйўли қурилишида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

“Нигоҳ” канали хабарига кўра,  Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай деган: “биз темирйўлларнинг ер устки қурилмалари учун материаллар билан узлуксиз таъминлаб, ҳаракат таркиби тақдим қилишимиз мумкин".

Аввалроқ "Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" темирйўли лойиҳасининг йўналиши ва техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланганди. Темирйўл узунлиги 600 км бўлади, тахминий қиймати – 5 млрд доллар.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 эмас, 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда. 

Шу билан бирга, ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.

Мавзуга оид