Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш асосида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Чўлпонота шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашуви доирасида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашув ўтказди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш асосида яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш ҳамда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари долзарб минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.
Мавзуга оид
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
17:55 / 14.05.2025
Тожикистонда ижтимоий тармоқларда «лайк» босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди
17:14 / 12.04.2025
Тожикистонда интернетда «лайк» босганлик учун жиноий жазо бекор қилинди
20:20 / 31.03.2025