Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вьетнам Хитой мамлакат суверенитетини бузаётганини маълум қилди
Таъкидланишича, Чионгша ва Ҳоангша яқинида Вьетнамнинг рухсатисиз ҳаракат қилиш ноқонуний ҳамда Вьетнам суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузувчи ҳаракат деб қабул қилинади.
Фото: Reuters
Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли Парасел ороллари яқинидаги ҳарбий машғулотлари Вьетнам суверенитетини бузмоқда. Бу ҳақда Вьетнам ташқи ишлар вазирлиги вакили Фам Тху Ҳанг маълум қилди.
«Биз Вьетнамнинг Ҳоангша (Парасел ороллари) ва Чионгша (Спратли) архипелаглари устидан суверенитетини бузувчи ҳар қандай ҳаракатларга қатъиян қаршимиз»,— деди у 16-20 июл кунлари Парасел ороллари яқинида Хитой томонидан ўтказилган ҳарбий-денгиз машғулотларига изоҳ бераркан.
Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар «Вьетнамнинг мазкур архипелаглар устидан суверенитетини жиддий тарзда бузади».
Бундан ташқари, Фам Чионгша ва Ҳоангша яқинида Вьетнамнинг рухсатисиз ҳаракат қилиш ноқонуний ҳамда Вьетнам суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузувчи ҳаракат деб қабул қилинишини билдирди.
Ҳаной Спратли ва Парасел ороллари Вьетнамга қарашли деб ҳисоблайди.
Бу оролларга Хитой ва Вьетнамдан ташқари, яна уч мамлакат даъво қилади.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025