Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятидаги ҳудуд дунёнинг энг иссиқ ҳарорат нуқтасига айланди
Навоий вилоятининг ғарбий чўл ҳудуди сайёранинг энг иссиқ ҳарорат кузатилаётган жойлари рейтингига киритилди.
Бу ҳақда «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳадов маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 11:00 да Навоий вилоятининг ғарбий чўл зонасида жаҳондаги энг юқори иссиқлик кўрсаткичларидан бири қайд этилган.
Аввалроқ Навоий вилоятида мутлақ ҳарорат максимуми қайд этилгани хабар қилинганди.
Хусусан, 29 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 13:20 да Навоий вилоятидаги «Машиқудуқ» метеорология станциясида 47,1 даража иссиқ ҳарорат кузатилган.
Бундан ташқари, 29 июнь куни Ўзбекистон дунёнинг энг иссиқ ҳарорат қайд этилган давлатларидан бирига айланди.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:17 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
11:11 / 06.05.2025