Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Туркия ва БМТ билан ғалла экспорти бўйича келишув имзолади
Туркия ва БМТ билан худди шундай шартномани Россия ҳам имзолайди.
Украина Истанбулда Туркия ва БМТ билан ғалла экспорти бўйича келишув имзолади, деб хабар берди «Страна.ua».
Украина томонидан шартномани мамлакат инфратузилма вазири Александр Кубраков имзолади.
Туркия ва БМТ билан худди шундай шартномани Россия ҳам имзолайди. Бунинг учун Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Истанбулга келди.
У шунингдек, Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар билан музокара ўтказди.
Аввалроқ Украина президенти офиси раҳбари Михаил Подоляк Киев ғалла бўйича келишувни бевосита Москва билан имзоламаслигини билдирганди.
Россия ва Украина билан келишувларни имзолаш учун БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам Истанбулга келди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025