Жаҳон | 14:30 / 22.07.2022
29911
5 дақиқада ўқилади

Украинада мактаб ва бозорлар ўққа тутилмоқда, тинч аҳоли ҳалок бўлиши давом этмоқда. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 149-куни бошланди. Сўнгги маълумотлар

  • Россия ҳарбийлари Харкивдаги бозор ва унинг ёнидаги автобус бекатини ўққа тутган — уч киши ҳалок бўлган. Краматорскда зарба натижасида вайрон бўлган мактаб ҳудудидан уч кишининг жасади чиқди.
  • Туркия президенти Ражаб Эрдўған Россия ва Украина унинг мамлакати ҳамда БМТ ҳамкорлигида украин портларини қамалдан ечиш ва украин ғалласи экспортини давом эттириш бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Келишув бугун Истанбулда имзоланиши кутилмоқда.
  • Украина президенти Володимир Зеленский ва Британия ташқи разведкаси МИ-6 раҳбари Ричард Мур Украина қуролли кучлари яқин вақтлар ичида Донбассда қарши ҳужум бошлаши мумкинлиги, чунки Россия фронтга янги ҳарбий хизматчилар ва қурол-яроғ жўнатиши қийинлашаётганини маълум қилди.
  • Украина қуролли кучлари 21 июл куни тўртта асосий йўналишда ҳам россиялик ҳарбийлар ҳужуми қайтарилганини маълум қилди. Украинанинг ўнлаб аҳоли пунктларига ўт ёғдирилган.
  • Британия мудофаа вазирлиги яқин вақтлар ичида Украина армиясига 155 миллиметр калибрли (бу НАТО стандарти) 20 дан ошиқ артиллерия қурилмалари, 36 дона 105 мм калибрли L119 ўзиюрар гаубицалари, юзлаб «камикадзе-дрон»лар ва 1600 донадан ортиқ танкка қарши ракета тизимлари юборади. 
  • Америкалик ҳарбийлар Украинага совет танкларига қарши кураш учун махсус ишлаб чиқарилган A-10 Warthog штурмовикларини етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда, аммо ҳозирча якуний қарорга келинмаган.

Қуйида 21 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар:

Харкив области

Украин ҳарбий хизматчилари Харкив области ҳудудидаги фронт линиясида M777 гаубицаларидан ўт очмоқда. Бир кун олдин Харкив Россия қўшини томонидан ўққа тутилганди. Харкив области прокуратураси маълумотларига кўра, икки ҳудудга ракеталар келиб тушган — Салтовка (турар жой биноси зарарланган) ва Киев районлари (бозор ва автобус бекати). Уч киши ҳалок бўлиб, 23 киши яраланган.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украинанинг «Карпатская сечь» батальони ҳарбий хизматчиси рация орқали олдинги чизиқдаги командири билан гаплашмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Харкивдаги россиялик ҳарбийлар зарбасига учраган Барабашово бозори. Ҳозирда бозор яксон бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, воқеа жойида кўплаб ярадорлар бўлган, уларнинг айримларининг «танаси бутунлай куйиб кетганди».
Abdullah Unver / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Эри Артём Погоролец россияликларнинг Харкивдаги Барабашово бозорига ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Сабина
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Тиббиёт ходимлари ва полиция ҳалок бўлган эрининг жасади ёнида йиғлаётган рафиқасини юпатмоқда. Бозордан ташқари, Россия ракетаси унинг яқинидаги автобус бекатига ҳам келиб урилган. Фото: Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Тиббий ходим Барабашово бозори ўққа тутилиши вақтида яраланган кишига ёрдам кўрсатмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Барабашово бозоридаги ҳужум оқибатида ҳалок бўлган Артём Погорелецни таниган ҳарбий дўстлари
AP Photo/Evgeniy Maloletka
Барабашово бозорига ҳужумдан сўнг топилган ракета парчалари. Фото: AP Photo/Evgeniy Maloletka
Пластик ўйинчоқ қуроллар кўтариб олган 11 ёшли Максим ва Андрей Харкив шоссеси бўйлаб ўтаётган украин ҳарбийларига ҳарбийчасига салом беришмоқда. Фото: AP Photo/Evgeniy Maloletka
Максим ва Андрей ўзлари қурган назорат-ўтказув пунктида ўйинчоқ қуроллар билан ўйнашмоқда
Фото: AP Photo/Evgeniy Maloletka

Донбасс шимоли 

Краматорскдалик киши россияликлар ракетаси зарбасига учраган уйидан нарсаларни олиб чиқмоқда. Британия разведкаси маълумотларига кўра, Россия артиллерияси ҳамон Краматорск ва Северск атрофидаги ҳудудларда жамланган. Alina Yarysh / Reuters / Scanpix / LETA
Краматорскда вайрон бўлган мактаб ҳудудидаги киши. Россияликлар зарбаси оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган.
George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар ва ҳарбийлар Краматорскда вайрон бўлган мактаб ҳудудида ишламоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Краматорсклик 71 ёшли киши россияликлар ҳарбий зарбасидан вайрон бўлган уйини тарк этмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутда россияликлар зарбаси келиб тушган бозордаги ёнғин. Қурбонлар ва жабрланганлар сони маълум эмас. Урушларни тадқиқ қилиш институти экспертлари маълумотига кўра, Россия, катта эҳтимол билан Бахмутни эгаллай олмайди. Шаҳарни олиш учун аввалги уринишларнинг барчаси муваффақиятсизликка юз тутган. Фото: Igor Tkachev / EPA / Scanpix / LETA
Донецк областининг Курахово шаҳри яқинида бошоқли экин майдонлари ёнмоқда. Аввалроқ Туркия ҳукумати 22 июл куни Истанбулда Украина ғалласини экспорти бўйича келишув имзоланишини маълум қилганди.
Nariman El-Mofty / AP / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид