Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:57 / 23.07.2022
10444
1 дақиқада ўқилади
Ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар учун қўшимча қабул кўрсаткичлари тақсимоти тасдиқланди
Ўзбекистон қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаларига эга бўлганлар учун қўшимча 5 фоизли қабул кўрсаткичлари олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.
Фото: Kun.uz
Давлат комиссияси баёнига кўра, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун республика бўйича жами 9 045 та қўшимча квота ажратилди.
Таълим шакллари кесимида:
- кундузги таълим шакли учун – 6 151 та (давлат гранти асосида - 1588 та, тўлов-контракт асосида - 4 563);
- сиртқи таълим шакли учун – 2 228 та (тўлов-контракт асосида);
- кечки таълим шакли учун – 495 та (тўлов-контракт асосида);
- масофавий таълим шакли учун – 171 та (тўлов-контракт асосида).
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:32 / 17.04.2025
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди
15:16 / 06.03.2025
Россия рус ҳарбий атташеси чиқариб юборилишига жавоб қайтаришини билдирди
14:47 / 25.02.2025
Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш кучайтирилади
13:15 / 11.01.2025