Ўзбекистон | 13:10 / 25.07.2022
20061
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳукуматнинг 422 та қарори бекор қилинди 

Фото: Shutterstock

“Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни “тартибга солувчи гильотина” усули орқали тизимлаштириш натижасида ҳукуматнинг 422 та қарори ўз кучини йўқотди.

Ўз кучини йўқотган ҳужжатларнинг 90 фоизи (331 та)ни яхлит қарорлар, 10 фоизи (91 та)ни эса ҳужжатларнинг айрим бандлари ташкил қилади.

Мазкур ҳужжатларнинг бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлган:

  • кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар билан бир хил нормалар мавжудлиги;
  • нормалар кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар нормаларига зид келиб қолгани;
  • қарорлар қабул қилинишига асос бўлган юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатлар бекор қилингани натижасида ўз долзарблигини йўқотгани;
  • қарорлар билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бошқа қарорлар ўз кучини йўқотган деб топилгани;
  • қарорларда белгиланган бир марталик, вақтинчалик бажарилиши лозим бўлган топшириқлар ижроси таъминлангани.

Ҳужжат Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган.

Мавзуга оид