Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон - Нурмат Отабеков
Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.
Унинг сўзларига қараганда, бу касаллик бирор марта мамлакат ҳудудида қайд этилмаган.
Маълум қилинишича, Афғонистонда аниқланган вабо касаллиги Ўзбекистонга кириб келгани ҳақида тарқалган маълумотлар мутлақо ёлғон. Ўзбекистонда шу пайтга қадар бирор марта вабо касаллиги аниқланмаган.
Бундан олдин аҳоли орасида ичимлик суви қувурлари ва жўмраклар орқали вабо касаллиги тарқалиши мумкинлиги тўғрисида турли миш-мишлар тарқалганди.
«Ўзсувтаъминот» корхонаси фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликни ва жўмраклардан сув ичмаслик тўғрисидаги чақириқларга қулоқ солмасликни сўраган.
Билдирилишича, ичимлик суви сифати республикадаги 79 та лаборатория томонидан кун-у тун ҳар томонлама назорат қилинади. Сув тармоқлари ёки жўмраклар орқали бирон-бир касаллик тарқалишига йўл қўйилмайди.
Шу билан бирга, Қарши туманидаги очиқ сув ҳавзасида вабо вибриони аниқланган, Қашқадарё вилояти Сан-эпид хизмати бу бактерия вабо касаллигини келтириб чиқаролмаслигини маълум қилганди. Республика СЭС Kun.uz'га берган ахборотга кўра, жанубий вилоятларда вабо бактериялари деярли ҳар йили аниқланади; улар вабо қўзғата олмаса-да, ўткир юқумли ичак касалликларига сабаб бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
14:30 / 04.11.2024
Суданда вабо эпидемияси 852 кишининг ҳаётига зомин бўлди
18:52 / 19.09.2024
Коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонда аниқланмади — ССВ
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
15:54 / 07.09.2024