Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда 300га яқин одам табиий офатлар қурбонига айланди
Мамлакатдаги қатор аҳоли масканларида уйларнинг томлари қулаб тушган, йўллар сув остида қолган.
Фото: Anadolu Agency
Покистонда июндан буён давом этаётган муссон ёмғирлари қурбонлари сони 298 нафарга етди.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, мамлакатнинг турли ҳудудларида бир неча ҳафтадан буён муссон ёмғирлари ёғиши давом этмоқда.
Мамлакатдаги қатор аҳоли масканларида уйларнинг томлари қулаб тушган, йўллар сув остида қолган.
Синдҳ провинцияси ҳамда Карочи ва Ҳайдаробод шаҳарларида давлат ташкилотлари ва мактабларда дам олиш куни эълон қилинган.
Дара Исмоил Хон шаҳридаги бозорлар сув остида қолган, автомобил ҳаракати қийинлашган.
Пурва посёлкасидаги кўплаб қишлоқлар табиий офатдан зарар кўрган, уйларни сув босган.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025