Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норов Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловлар олиб ташланиши муҳимлигини билдирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Тошкентда ўтказилаётган Афғонистон бўйича халқаро конференциядаги маърузасида Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларни олиб ташлашнинг нечоғли муҳим эканлигини қайд этди.
“Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларига қўйилган чекловларнинг олиб ташланиши афғон иқтисодиётини тиклаш, муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бугунги кунда ушбу дўст мамлакат халқи олдида турган ўткир ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг асосий омилларидан биридир”, деди Владимир Норов.
Бундан олдин Владимир Норов Афғонистон ҳукумати олдида турган муҳим вазифаларни маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, муваққат ҳукумат томонидан халқаро ҳамжамият асосий талаблари, кенг вакилликка асосланган инклюзив ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва миллий озчиликлар, афғонларнинг тўла ҳуқуқли мактаб таълимига қабул қилиниши бўйича зудлик билан амалга оширилишини керак бўлган вазифалар бор.
Билдирилишича, бу бутун афғон халқи учун тинч келажак кафолатидир.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025