Ўзбекистон | 13:45 / 26.07.2022
5307
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда спорт анжомлари харид қилишда 1,2 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағи талон-торож қилинди

ДХХ cпорт соҳасида яна бир катта талон-торожликни аниқлади. Сирдарёда спорт анжомлари харид қилишда 1,2 млрд сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-торож қилинди.

ЎзА хабарига кўра, 2021 йилнинг декабрь ойида Сирдарё вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан 24 турдаги жами 2612 дона спорт анжомларини харид қилиш учун 7 та фирма билан умумий қиймати 1 млрд 976 млн 778 минг сўмлик 31 та шартнома тузилган. 

Лекин, бош бошқарма ҳамда фирмаларнинг мансабдор шахслари ўзаро келишган ҳолда спорт анжомларининг сунъий қимматлаштирилган нархларда олди-сотдисини амалга оширишган.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган судга оид товаршунослик экспертизаси хулосасига кўра, умумий ўртача бозор қиймати 720 млн 361 минг сўмни ташкил этган спорт анжомлари 1 млрд 976 млн 778 минг сўмга сотиб олинган.

Бундан олдин сузиш федерациясида 1 млрд сўм талон-торож қилингани хабар берилганди.

Мавзуга оид