Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Jerusalem Post: Россиядаги яҳудий ташкилотларига Адлия вазирлиги таҳдид қилмоқда
Аввалига Адлия вазирлиги судга «Сўхнут» яҳудий агентлигини тугатиш талаби билан мурожаат қилди, энди у РФдаги бир қатор яҳудий ташкилотларига «хорижий агент» мақомини бериш билан таҳдид солмоқда, деб ёзади The Jerusalem Post.
Россияда бир қанча яҳудий ташкилотлари РФ Адлия вазирлигидан улар «хорижий агент» деб эълон қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш хати олди. Бу ҳақдаги хабарни 25 июль, душанба куни The Jerusalem Post газетаси маълумот манбасини ошкор этмаган ҳолда эълон қилди.
РФ Адлия вазирлигининг мактублари юборилган ташкилотлар фаолияти асосан Исроил ва АҚШ томонидан молиялаштирилади, улар мажбурий ёпилиш хавфи остида, дея таъкидлаган газета. Шу билан бирга, чет элдан маблағ ва таъсирга эга бўлмаган Россия яҳудий ташкилотлари бундай хатларни олмаган.
The Jerusalem Post’да таъкидланишича, «таҳдидларга эга бўлган мактуб» июль ойи бошида Исроилга репатриация билан шуғулланувчи ҳамда репатриантларга ёрдам берувчи «Сўхнут» яҳудий агентлиги томонидан ҳам олинган. 21 июль куни РФ Адлия вазирлиги судга Россиядаги «Сўхнут» идораларини тугатиш талаби билан мурожаат қилгани маълум бўлди. Москванинг Басманний суди даъвони 28 июль куни кўриб чиқади.
The Jerusalem Post маълумотига кўра, Исроил «Сўхнут»нинг Россиядаги ваколатхоналари ёпилган тақдирда бир қатор жавоб чораларини тайёрламоқда. Хусусан, Исроил ҳукумати Россия ўз мулки деб ҳисоблаган Қуддусдаги Александр мажмуасига эгалик қилиш бўйича суд жараёнини кечиктириши мумкин. Гап, шунингдек, Украинани Россия билан урушда қўллаб-қувватлаш ва элчини маслаҳатлашувлар учун Москвадан чақириб олиш ҳақида ҳам боряпти.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025