Tracker-2 вa Onix автомобиллари учун шартнома бериш қачондан бошланиши маълум қилинди
Tracker-2 учун шартнома олганлар ўша вақтдаёқ, Chevrolet Onix учун шартнома тузганлар эса 2023 йилнинг дастлабки ойларида ўз автомобилларига эга бўлишлари мумкинлиги айтилмоқда.
Жорий йилнинг сентябрь ойидан Tracker-2, октябрь ойидан бошлаб эса Chevrolet Onix автомобиллари учун шартномалар бериш бошланади. Бу ҳақдаги маълумотларни Kun.uz манбаси тасдиқлади.
Tracker-2’нинг нархи ҳозирча маълум эмас. Бироқ у Хитойда ишлаб чиқариладиган моделдан бироз қимматроқ бўлиши истисно қилинмаяпти: Асакадан чиққан Tracker-2’нинг двигатели кучлироқ бўлади. Илк босқичда LS, LT ва Premier комплектациялари сотувга чиқарилади.
UzAuto Motors серияли ишлаб чиқара бошлаган илк кроссоверидан йилига 80 минг дона чиқармоқчи. 2022 йил охиригача 25 мингта Tracker-2 ишлаб чиқарилиши режа қилинган. Дастлабки босқичда шартнома олганлар ўша вақтдаёқ машинага эга бўлиши мумкин бўлади.
Chevrolet Onix учун шартнома тузганлар эса 2023 йилнинг дастлабки ойларида ўз автомобилларига эга бўлишлари мумкинлиги айтилмоқда.
Маълумот учун, 2021 йилнинг февраль ойида маҳаллий иқлим шароитларида синаш ва салоҳиятли харидорларнинг фикрини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга синов учун Chevrolet Onix’нинг бир неча намунаси олиб келинганди.
Аввалроқ, Ўзбекистонда Chevrolet Onix ва Tracker ишлаб чиқариш учун қарийб 428 млн доллар ажратилиши режа қилингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
14:37 / 30.10.2024
Toyota автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет саккизинчи ой пасайди, сотувлар ҳам қисқарди
18:54 / 25.10.2024
Ўзбекистонда сотилган энг қиммат ва антиквар автомобил ҳақида маълумот берилди
15:54 / 24.10.2024