Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чет элда яшовчи РФ фирмалари ходимлари Россияда солиқ тўлашга мажбур бўлиши мумкин
РФ Молия вазирлиги қонунга чет элда, масофадан туриб ишлайдиган Россия компаниялари ходимлари Россияда солиқ тўлаши шарт бўлган нормани киритишни таклиф қилмоқда.
РФ Молия вазирлиги «Россия Федерацияси Солиқ кодексининг биринчи ва иккинчи қисмларига ва Россия Федерациясининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги федерал қонун лойиҳасини тайёрлади, унда Россия компанияларининг масофадан туриб бошқа мамлакатларда ишлайдиган ходимларини Россияда солиқ тўлашга мажбурлаш таклиф қилиняпти. Бу ҳақда 26 июль, сешанба куни Москвада идора матбуот хизмати хабар берди.
Қонун лойиҳасида «маҳаллий иш берувчи ташкилотлар томонидан мамлакатдан ташқарида бўлган, масофадан туриб ишлайдиган ходимларга тўланадиган тўловлар Россия манбаларидан олинган даромадлар сифатида таснифланади», деб таъкидлайди Молия вазирлиги.
Ҳозирги вақтда Россия компаниясининг ходими чет элдан ишлаётган бўлса, унинг даромади Россия манбасидан олинган деб ҳисобланмайди ва Россияда солиққа тортилмайди, деб хабар берди The Bell интернет-нашри. Унинг маълумотига кўра, Молия вазирлигининг таклифлари қабул қилинса, Россияда бундай ходимларнинг маошидан солиқлар тўланиши керак бўлади, бошқа норезидентларнинг даромадидан эса 0 фоиз ўрнига 30 фоиз даромад солиғи ушлаб қолинади.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025