Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марҳамат туманида ҳоким ва ИИБ бошлиғи ўртасида муштлашув юз бергани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик буни рад этди
Ижтимоий тармоқларда «Марҳамат тумани ҳокими ва туман ИИБ бошлиғи муштлашди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Марҳамат тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу воқеа юзасидан расмий муносабат билдириб, воқеани асоссиз деб атаган.
«2022 йилнинг 26 июл куни туман ҳокимлиги биносида туман сектор раҳбарлари биргаликда тумандаги 20 нафардан ортиқ фуқарони қабул қилди. Мазкур қабул давомида уларнинг мурожаатлари тингланиб, 12 фуқаронинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинган. Бу жараёнда туман раҳбарияти ўртасида ҳеч қандай зиддиятли ҳолатлар юзага келмаган», дейилади расмий муносабатда.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, тадбирда аксинча, фуқароларнинг муаммолари барча тегишли корхона ва ташкилотлар орқали ижобий ҳал қилинган, ижтимоий тармоқларда эса мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаган, ҳеч қандай асосга эга бўлмаган маълумотлар тарқатилган.
Ушбу воқеадан 40 кунча муқаддам, июн ойи ўрталарида Марҳамат туманида ИИБ бошлиғи ва МИБ раҳбари жанжаллашиб қолгани ҳақидаги хабарлар тарқалган, ўшанда ҳам туман ҳокимлиги ушбу воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганди.
«Сайёр қабул жараёнида раҳбарлар, айниқса, туман ИИБ бошлиғи (подполковник Акбар Ахунов) ҳамда Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи (Умиджон Мирзаабдуллаев) ўзаро суҳбатлашиш жараёнида баландроқ овозда гаплашганликлари атрофдагиларда бошқача таассурот уйғотган бўлиши мумкин. Аслида, раҳбарлар ўртасида низоли ҳолат йўқ», дейилган туман ҳокимлиги муносабатида.
Ўшанда Мажбурий ижро бюроси ҳам мазкур воқеа юзасидан расмий муносабат билдириб, «сайёр қабул жараёнида туман ИИБ ва Бюронинг Марҳамат туман бўлими бошлиғи ўртасида тушунмовчилик юзага келгани ва тадбир якунига қадар ўзаро келишиб олишган»ини баён этган эди.
Аввалроқ Марҳамат туманидаги 72-ИДУМ ўқитувчилари ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи пастлиги учун ота-оналар қаршисида кечирим сўрашга мажбур қилингани сабабли туман ХТБ мудири Алияхон Абдувоҳидова ҳамда 72-ИДУМ директори Муқаддамхон Ҳасанова лавозимидан озод этилган эди.
Мавзуга оид
17:09 / 25.01.2025
“Ўзбекистонда бунақаси битта”: Марҳаматдаги айлана кутубхонага саёҳат
18:35 / 04.01.2025
“Катта миқдорда маош берамиз дейишди” – Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
13:08 / 01.05.2024
Андижон вилоятида кун давомида учинчи туманда ҳоким ўзгарди
19:45 / 15.02.2024