Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий секторда ишлаётган аёлларга 2 млн сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилади
Президент Шавкат Мирзиёев 26 июль куни аҳоли турмушини яхшилаш ва тадбиркорлар фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Маълум қилинишича, тадбиркорлик бўйича лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, муддатлари қисқартирилди. Йил бошидан буён 50 мингдан ортиқ янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Аҳоли сотиб олган уйларнинг 28 фоизи ипотека кредитлари ҳисобига молиялаштирилди.
1 сентябрдан бошлаб хусусий секторда ишлаётган аёлларга ҳам давлат бюджетидан 2 миллион сўмлик ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Йиғилишда аҳоли ва бизнесни қийнаб келаётган муаммолар, улар бўйича илгари сурилаётган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди. Асосли таклифларни қаноатлантириш, одамлар учун қулайликларни ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Президент халқни рози қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш барча раҳбарлар энг устувор вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлади.
Мавзуга оид
06:22 / 21.02.2025
Ҳомиладор аёллар неча марта скрининг текширувларидан ўтиши зарур?
11:10 / 14.02.2025
Ҳомиладорлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди
21:19 / 29.12.2024
Хитой туғилишни рағбатлантириш учун ёлғиз одамларга кўмак дастурини ишга туширди
17:43 / 05.12.2024