Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо-Улуғбек туманидаги Brooklyn турар жой мажмуасидан хонадон сотиб олаётганда 5 дан 10% гача чегирма!
Ушбу чегирма 100% тўлов амалга оширилган хонадонлар учун амал қилиб, шунингдек, режали тўлов асосида амалга ошириладиган шартномалар учун ҳам чегирмалар мавжуд.
Brooklyn турар жой мажмуаси Мирзо-Улуғбек тумани, Сайрам кўчасида, «The British School» мактабига яқин жойда жойлашган.

Brooklyn турар жой мажмуаси бу – ҳаётнинг юқори сифати! Йигирма қаватли осмонўпар биноларда 51.7 м кв бўлган хонадонлардан тортиб 128 м квгача бўлган премиум даражадаги ҳар қандай дид соҳибларига маъқул келадиган шинам хонадонлар мавжуд.
Йигирма қаватли бинолар икки қаватли ерости автотураргоҳ ва пентҳаусни ўз ичига олади. Лойиҳада 800 та хонадон ва 750 та автотураргоҳ мавжуд. Биринчи қаватлар тижорат бинолари (кафелар, ресторанлар, дорихоналар, дўконлар ва бошқалар).
Очиқ режалаштириш, катта панорамали деразалар, 3,20 метр баландликдаги шифт ва кўриш балконлари ҳар бир хонадонда ўзига хос дизайн яратишга имкон беради. Японияда ишлаб чиқарилган лифтлар ҳам ушбу турар жой мажмуасида яшовчилар учун қулай ва хавфсиз яшаш имконини беради.

Brooklyn лойиҳаси Тошкентнинг истиқболли туманида жойлашган бўлиб, шаҳар ҳаётининг энергиясини ўзида мужассамлаштирган ҳолда, ўзининг шахсий ҳаётини сақлаб қолгани билан аҳамиятлидир. Автомобилларсиз яшил ҳовли дам олиш ва болалар учун хавфсиз ва қўриқланадиган ҳудудни яратишга имкон беради. Автобомиллар учун кириш ва чиқиш фақат ерости автотураргоҳи орқали амалга оширилади.Сиз автотураргоҳга тўғридан-тўғри қаватдан лифт орқали тушишингиз мумкин.
Brooklyn ТЖМдан хонадон сотиб олиб, сиз 24/7 қўриқланадиган ҳудуд, қишки ва ёзги ўйин майдончалари, тераслар, дам олиш майдони ва очиқ ҳавода дам олиш учун яшил майдонга эга бўласиз.
Ушбу мажмуанинг қулай жойлашуви сизга шаҳар марказига тез етиб бориш ҳамда турар жой мажмуаси яқинида жойлашган метро, болалар боғчаси, мактаб, институт ва университетлар, дўкон ва супермаркетларга пиёда бориш имконини беради. Ривожланган инфратузилма туфайли Brooklyn турар жой мажмуасида квартира сотиб олаётганда, фаровон ҳаёт учун зарур бўлган ҳамма нарса сизнинг қўлингизда бўлади!
Сотув бўлими:
Реклама
Мавзуга оид
12:00 / 04.05.2021
Marokand Sky компанияси: Brooklyn ТЖМда Рамазон акцияси доирасидаги хонадонлар сони оз қолди. Шошилинг!
12:00 / 19.04.2021
Marokand Sky компанияси муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Brooklyn ТЖМда қулай таклифлар тақдим этади!
12:00 / 15.03.2021
Marokand Sky компанияси Наврўз муносабати билан Brooklyn турар жой мажмуасида янада кўпроқ чегирмалар тақдим этади
16:00 / 12.01.2021