Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўт билан ўйнашсангиз, куйиб қоласиз” - Жинпинг ва Байден ўртасидаги суҳбат тафсилотлари маълум қилинди
Си Жинпинг Хитой ва АҚШ муносабатларига стратегик рақобат деб қараш нотўғрилигини, Хитой Тайван масаласида ўз суверенитетини ҳимоя қилишга тайёрлигини айтган.
Фото: Getty Images
ХХР раиси Си Жинпинг ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасидаги телефон орқали мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва Тайван мавзуси муҳокама қилинди, деб хабар берди CCTV.
Хабарда айтилишича, Жинпинг Хитой ва АҚШ муносабатларига стратегик рақобат деб қараш нотўғрилигини, Хитой Тайван масаласида ўз суверенитетини ҳимоя қилишга тайёрлигини айтган.
«Биз "Тайван мустақиллиги" сепаратизмига қатъиян қаршимиз ва Тайван мустақиллиги кучларига ҳеч қачон ўрин қолдирмаймиз. Хитой ҳукумати ва халқининг "Тайван масаласи" бўйича позицияси бир хил ва 1,4 млрд нафардан ортиқ хитойликлар миллий суверенитет ва Хитой ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга қатъий аҳд қилган. Жамоат фикрини бузиб бўлмайди, ўт билан ўйнашсангиз, куйиб қоласиз. Америка томони буни яхши англайди деб умид қиламан»,— дея Хитой раисининг сўзларидан иқтибос келтирган CCTV.
Қайд этилишича, президент Байден бугунги дунё инқирозли даврда тургани, АҚШ ва Хитой ҳамкорлиги бошқа мамлакатлар учун ҳам манфаатли эканлигини билдирган.
«АҚШнинг ягона Хитой бўйича сиёсати ўзгармаган ва ўзгармайди ҳамда АҚШ Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватламаслигини яна бир бор айтмоқчиман»,— деган Байден.
Икки давлат раҳбарлари Украинадаги вазият бўйича ҳам фикр алмашган.
Аввалроқ Байден ва Жинпинг ўртасидаги суҳбат икки соатдан кўпроқ давом этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
13:59 / 24.05.2025
Мерц Сини Украинада ўт очишни тўхтатишга ёрдам беришга чақирди
19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
09:57 / 19.05.2025