Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди
Республиканинг демографик кўрсаткичлари рақамларда эълон қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот билан чиқди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республика аҳолиси сони 35,6 млн кишини ташкил қилади.
Бунда, аёллар сони 17,7 млн кишига тенг бўлса, эркаклар сони 17,9 млн кишини ташкил этади.
Шу билан бирга, шаҳарда яшовчилар сони 18,1 млн кишига тенг, қишлоқда яшовчилар 17,5 млн кишига тенг.
Туғилишлар сони – 413,6 минг киши, ўлимлар сони – 80,9 минг киши. Никоҳлар сони – 108,9 мингта, ажримлар сони – 24,6 мингта.
Ташқи миграция бўйича кўчиб келганлар 0,9 минг кишини ташкил қилди, кўчиб кетганлар 1,4 минг кишига тенг бўлди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025