Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда маданий мерос биноси бўлган ўлкашунослик музейи пештоқи ёрилгани аниқланди
Бунга оқова сувлар чиқишига мўлжалланган ариқлар таъмирталаб аҳволга келиб қолгани туфайли ёмғир сувлари музей ҳовлисида узоқ вақт туриб қолгани сабаб бўлган.
Бош прокуратура томонидан Маданий мерос агентлиги мутахассислари иштирокида Самарқанд вилояти ўлкашунослик музейи бино-иншоотларида ўрганиш ишлари олиб борилганда музей тарихий биносида техник ўзгаришлар ҳосил бўлиб, пештоқи ёрилгани аниқланган.
Маълум бўлишича, оқова сувлар чиқишига мўлжалланган ариқлар таъмирталаб аҳволга келиб қолгани сабабли ёмғир сувлари музей ҳовлисида узоқ вақт туриб қолган. Оқибатда, музей тарихий биносида техник ўзгаришлар ҳосил бўлиб, пештоқи ёрилган.
Камчиликлар тегишли соҳа мутахассислари билан биргаликда ҳар томонлама ўрганилиб, оқова сув билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар амалга оширилган.
Жумладан:
- музей ҳовлисида 210 метр оқова сув ариқлари тозаланиб, шундан 60 метр қисми қайта таъмирланган;
- оқова сув ариқларига ўлчами 150 сантиметр бўлган 15 метрли янги сув қувурлари ва 45 метрли сув лотоклари ўрнатилиб, марказий оқова сув тармоғига уланган;
- ариқларнинг йўлаклар билан туташган жойлари 10 метр бетон плиталар билан қопланган;
- музей биноси пештоқининг 4 квадрат метр қисмидаги ёрилган ғиштлар ораси махсус қоришма билан тўлдирилиб, бинонинг асл ҳолатига зарар етказмаган ҳолда таъмирланган;
- тарихий бинонинг асл ҳолатини сақлаш мақсадида пештоқдаги равоқнинг кўчиб тушган қисми ганчкор усталар томонидан асл ҳолатда тикланиб, реставрация қилинган.
Бундан ташқари, музейнинг ҳовлиси ободонлаштирилиб, 76 туп дарахтнинг қуриган шохлари кесилиб, шакл берилган ҳамда ёрдамчи бинолар фасад қисми таъмирланган.
Маълумот учун, ўлкашунослик музейи биноси италиялик архитектор Й.Нелли лойиҳаси асосида ХХ аср меъморчилигининг эклектик услубида 1902—1916 йиллар давомида савдогар Абраам Исакович Калонтаровнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
10:12 / 15.05.2025