Жаҳон | 13:57 / 28.07.2022
21488
5 дақиқада ўқилади

Харкивдаги жанглар, днепрлик аёл уйида қўним топган донбассликлар. Уруш суратлари

27 июл куни Днепр устидан Херсон томонга ўтувчи Антонов кўприги ҳаракатланиш учун ёпилди, бунга украин ҳарбийлари HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари орқали зарба йўллаши сабаб бўлди. Олий рада Володимир Зеленский томонидан бош прокурорлик учун кўрсатилган «Халқ хизматчиси» партияси депутати Ондрий Костин номзодини маъқуллади. Украина ҳукумати Беларус билан чегарадаги истеҳкомларнинг кўринишини намойиш этди. «ДХР» раҳбари Денис Пушилин Украинанинг «руслар томонидан асос солинган» шаҳарларини «озод қилиш»га чақирди: у Киев, Черниҳив, Одесса ва Харкив шаҳарларини ҳам санаган. Одесса, Черноморск ва Жанубий портлари орқали ғалла экспорти тикланди.

Қуйида Украинанинг турли нуқталарида урушнинг 154-кунида олинган суратлар:

Харкив области

Чугуев паркида артиллерия ҳужумлари эҳтимолини ҳисобга олиб, бетон блоклар ва қум тўлдирилган қоплардан қилинган ҳимоя иншооти. Россияликларнинг 25 июл кунги зарбаларидан ҳалок бўлган учинчи шахснинг жасади 27 июл куни харобалар остидан олиб чиқилди. Снаряд Чугуев Маданият уйига келиб тушганди.
Vyacheslav Madiyevskyy / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Харкивнинг Салтовка райони аҳолиси насос орқали сув чиқариб ювинмоқда. Салтовка доимий равишда россияликлар зарбалари остида қолмоқда. Украина нашрлари ёзишича, бу ҳудудда урушга қадар яшаган 200 минг кишидан ҳозирга келиб фақат мингга яқини қолган.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украин ҳарбийлари жанглар орасидаги танаффус вақтида ертўлада ҳордиқ чиқармоқда. 27 июл куни «ДХР» раҳбари Денис Пушилин «руслар томонидан асос солинган» украин шаҳарларини «озод қилиш»га чақирди. У бундай шаҳарлар қаторида Харкивни ҳам санаб ўтган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари ҳарбийлари Харкив обслатидаги фронт чизиғида РФ қўшинларини артиллериядан ўққа тутишдан олдин координаталарни текширмоқда. Урушларни тадқиқ қилиш институтига кўра, Харкивдан шимолдаги ҳудудлар учун шиддатли жанглар давом этмоқда.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украинлар ўзиюрар артиллерия қурилмасидан россиялик ҳарбийларни ўққа тутмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

Украиналик ўт ўчирувчилар Бахмут чеккасидаги турар жой биносига ракета тушиши оқибатида юзага келган ёнғинни ўчиришга уринмоқда. 27 июл куни тонгда рус қўшинлари шаҳарни ўққа тутди. Зарба меҳмонхонага тушган: икки киши ҳалок бўлиб, бир киши вайроналар остидан қутқарилди, уч киши яраланган.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар РФ ҳарбийларининг Бахмут бўйлаб йўллаган зарбалари оқибатларини бартараф этмоқда
Diego Herrera C​arcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутлик киши шаҳар четида ёнаётган уй олдидан ўтмоқда
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Запорижжя 

Юлевка қишлоғидаги маккажўхори омбори россиялик ҳарбийларнинг ракета зарбасидан вайрон бўлди. Запорижжя области қисман Россия кучлари назорати остида. Юлевкани ўз ичига олган Новоалександровский жамоати Украина қуролли кучлари томонидан назорат қилинади.
Dmytro Smolienko / Reuters / Scanpix / LETA

Днепр

Украина шарқидан келган қочқинларни қабул қилган 50 ёшли Галина Кочерга ўз боғи бўйлаб кетмоқда.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Мариуполлик 19 ёшли Ксения Кузьмюк северодонецклик 19 ёшли Валерия Шандрега қуённи узатмоқда. Икки қиз ҳам Галина Кочергининг уйида яшайди.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Мариуполлик Анатолий Жуков — Галина Кочергининг уйидан қўниб топган яна бир қочқин.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Галина Кочергининг уйида яшовчилар террасада мулоқот қилишмоқда.
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA

Херсон 

Фуқаролик транспорти учун ёпилган Антонов кўпригига қараб турган херсонликлар. 26 июл куни кечқурун Украина қуролли кучлари HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари орқали Днепр устидан ўтган кўприкни ўққа тутишди. Бу Херсонни областнинг Днепрнинг чап соҳилидаги ҳудудлар билан боғловчи ягона кўприк ҳисобланади. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсонлик аёл кўчадаги бозорда сунъий гуллар ва дафн гулдасталари сотмоқда. Украинадагилар Херсон областида россиялик ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинган 600 дан ортиқ аҳоли пунктларидан 44 таси қайтариб олинганини айтмоқда ва бутун област сентябр ойида озод этилишини тахмин қилмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид