Жаҳон | 14:33 / 29.07.2022
20221
4 дақиқада ўқилади

Бахмут зарба остида — шаҳар бир кунда тўрт бор ўққа тутилди. Уруш суратлари

28 июл куни Россия Бахмут шаҳрига тўрт бор ракета зарбалари йўллади — уч киши ҳалок бўлиб, уч киши яралангани, турар жой бинолари вайрон бўлгани хабар қилинган. Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институтига кўра, россиялик ҳарбийлар ушбу шаҳарни эгаллаш учун юриш бошлаган. Украина Бош штаби ҳам 29 июл тонгида, урушнинг 156-кунида берган ҳисоботида россиялик ҳарбийлар Бахмут ва Донецк томон юриш қилаётгани айтилган. Бу ҳужумлар ҳозирча қайтарилмоқда. Бу вақтда Киев ва Миколайив областларига зарбалар давом этмоқда. Украина томони ҳам россияликларнинг фронт ортидаги омборларига зарбалар йўлламоқда: Донецк яқинидаги Иловайск шаҳри ҳамда Херсон областидаги Брилёвка станциясида портлашлар рўй берган.

Қуйида 28 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Киев

Орқа фонда — россиялик ҳарбийларнинг ракета зарбасидан кўтарилган тутун. Киев областининг Вишгородский районига зарба берилди. Област полицияси раҳбари Ондрий Небитовнинг сўзларига кўра, «инфратузилма объекти» ўққа тутилган. Камида 15 киши жароҳатланган.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA

 Миколайив

Миколайивлик киши россиялик ҳарбийларнинг ракета зарбасидан шикастланган мактаб биноси яқинида. Ҳужум оқибатида шаҳардаги омборхона вайрон бўлган, қўриқчи яраланган. Фото: Mykola Tymchenko / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли

Бахмутлик киши кўчада овқат пиширмоқда. У электр ва газ бўлмаса-да, ўз шаҳрида қолишга қарор қилган, лекин ўз уйи ертўласига кўчиб ўтган.
Bulent Kiliс / AFP / Scanpix / LETA
Бахмутлик аёл синган дераза ромини кўтариб кетмоқда — Россия ракетаси унинг уйи олдига тушган. 28 июл куни Россия ҳарбийлари шаҳарни бир кунда тўрт марта ўққа тутди. Уч киши ҳалок бўлгани ва уч киши яралангани айтилмоқда. Шунингдек, олтита кўп қаватли уй ва олтита хусусий уй шикастланган.
Bulent Kiliс / AFP / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбалари оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили. Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институти (ISW) ёзишича, шарқий йўналишда Россия қўшинлари Северскни эгаллашга бўлган уринишларнинг интенсивлигини камайтириб, Бахмутга ҳужум учун жамланган бўлиши мумкин.
Diego Herrera Carcedo​ / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутда ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили
Diego Herrera Carcedo​ / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ўт ўчирувчилар ўққа тутилган уйдаги ёнғинни ўчирмоқда. 28 июл куни Россия мудофаа вазирлиги хабарида айтилишича, ракета ҳужумининг нишони 72-механизациялашган бригада батальони вақтинча жойлаштирилган нуқта бўлган. Россия расмийларига кўра, шахсий таркибда 70 нафарга яқин одам ҳалок бўлган, камида бешта зирҳли техника йўқ қилинган. Россия мудофаа вазирлиги қурбонлар орасида қанча тинч аҳоли борлиги ҳақида маълумот бермади.
Diego Herrera Carcedo​ / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати ходими Бахмутга ташланган бомбалар қолдиқларини кўздан кечирмоқда.
Diego Herrera Carcedo​ / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

 

Мавзуга оид