Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Renault Россияни тарк этиши натижасида кўрган зарарини 2,3 млрд евро деб баҳолади
Renault март ойида Россиядаги ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатганди.
Франциянинг Renault компанияси 2022 йилнинг биринчи ярмида 1,36 млрд евро соф зарар кўрди, дейилади компания ҳисоботида.
Натижа кутилганидан ҳам ёмонроқ бўлди, деб ёзади Bloomberg. Renault Россия бозоридан кетишини зарар кўришининг асосий сабаби сифатида кўрсатган. Қайд этилишича, компания бунинг оқибатида 2,3 млрд евро зарар кўрган.
«Россиядаги фаолият тўхтатилиши билан боғлиқ барча нохуш омиллар, яримўтказгичлар инқирози ва харажатлар инфляциясига қарамасдан, компания операцион кўрсаткичларини яхшилашда давом этмоқда», — деди компания раҳбари Лука де Мео.
Renault март ойида Россиядаги ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатганди. Май ойида компаниянинг Россиядаги активлари давлат тасарруфига ўтиши маълум бўлди: «Рено Россия» ЁАЖнинг 100 фоиз акциялари Москва ҳукуматига, «Автоваз»нинг 67,69 фоиз акциялари «НАМИ»га, қолган акциялар эса «Ростех»га.
Россия бозорини тарк этганидан сўнг биринчи ярим йилликда Renault сотув ҳажми 30 фоизга тушиб кетди, деб маълум қилганди компания июл ойи бошида.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025