Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликларга ЕИ давлатлари визаларини бериш бутунлай тўхтатилиши ҳақидаги маълумот рад этилди
Қисқа муддатли Шенген визаси учун аризаларни кўриб чиқиш ЕИ муайян давлатларининг ваколатидир, дея хабар берди Еврокомиссия.
ЕИ қоидалари Россия фуқароларига виза беришни бутунлай тўхтатишга имкон яратмайди. Еврокомиссия (ЕК) Евроиттифоқ санкциялари «биринчи навбатда ва аниқ» РФ ҳукумати ҳамда иқтисодий элитасига қарши қаратилганини таъкидлади. Бу ҳақда Финландиянинг Helsingin Sanomat энг йирик газетасининг 28 июль, пайшанба кунги сонида айтилади.
Журналистларнинг бутун ЕИ россияликларга туристик визалар бермасликка қарор қилиши мумкинми, деган саволига шундай жавоб берилди.
ЕК қисқа муддатли Шенген визалари учун аризаларни кўриб чиқишда ҳар бир ҳужжат бўйича «алоҳида тартибда» қарор қабул қилиш ҳамжамиятга аъзо давлатларнинг ваколати эканини билдирди.
Текширув тартиби ариза берувчининг ЕИга аъзо давлатнинг жамоат тартиби, миллий хавфсизлиги ёки халқаро муносабатларига хавф солиши мумкинлигини аниқлаш учун мўлжалланган, дея тушунтирди комиссия.
Евроиттифоқнинг амалдаги қоидалари визалар беришни тўлиқ тўхтатишга имкон бермайди, дея таъкидлади Брюссел. «Ҳар доим виза берилиши керак бўлган одамлар гуруҳлари бор. Гап гуманитар ҳолатлар, оила аъзолари (ЕИ мамлакатлари фуқароларининг), журналистлар ва диссидентлар ҳақида кетмоқда», - дея аниқлик киритди ЕК.
Аввалроқ Финландия Социал-демократик партияси раисининг биринчи ўринбосари Ниина Малм ҳукумат россияликларга туристик визалар бериш бўйича эҳтимолий чекловларни баҳолашни маълум қилганди. Сиёсатчи ЕИ ва Шенген ҳудуди мамлакатлари бу масалада умумий позицияга эга бўлишини муҳим деб ҳисоблайди, деб хабар берди Финландиянинг Yle давлат телерадиокомпанияси.
«ЕИ бирлиги учун ҳам, Россияга қарши қаратилган ҳаракатлар самарадорлиги учун ҳам Евроиттифоқ мамлакатлари ягона позицияга эга бўлиши муҳим», - дея таъкидлади Малм. Шу билан бирга, у Финландияга қариндошларини кўриш ёки тиббий сабабларга кўра борадиганлар учун истисно қилиш кераклигини билдирди. Истиснолар мухолифат вакилларига ҳам тегишли бўлиши керак, деб ҳисоблайди сиёсатчи.
Финландия ТИВ консуллик бўлими бошлиғи Юсси Таннер, ўз навбатида, камроқ аризаларни қабул қилиш орқали россияликларга бериладиган туристик визалар сонини амалда қисқартириш мумкин, деб ҳисоблайди. Кўплаб аризалар рад этилмоқда, деди Таннер.
Шу куни Эстония ҳукумати Россия фуқароларига ушбу мамлакатда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки ўқиш учун визалар беришни тақиқловчи қарорни тасдиқлади.
Бундан ташқари, Россия ва Беларус фуқаролари қисқа муддатли ишлаш учун рухсатномани фақат Эстония томонидан берилган виза амалда бўлган тақдирдагина олиши мумкин бўлади.
Эстония ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалунинг таъкидлашича, Москванинг Киевга қарши «асоссиз уруши» нафақат Украинанинг «ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини» қўпол равишда бузади, балки Эстония ва ЕИ хавфсизлигига таҳдид солади.
Мавзуга оид
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
19:28 / 26.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
09:39 / 25.05.2025