Ўзбекистон | 17:07 / 29.07.2022
1371
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ноқонуний тарзда 3,5 миллиард сўмлик электр энергия ишлатган «метан заправка» аниқланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда, “E.S.” МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасидаги электр энергияси ҳисоблагичига яширин тарзда ускуналар ўрнатган ҳолда фойдаланиб келингани натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 3,5 млрд сўм зарар етказилгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид