Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган олимпиадага жўнаб кетди
27 июль куни Тошкент халқаро аэропортида 28 июль — 8 август кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига ўзбекистонлик шахматчи йигит-қизлар жўнаб кетишди.
Аввалроқ Ўзбекистон Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев олимпиадада иштирок этадиган 10 нафар ўзбекистонлик шахматчи йигит-қизлар рўйхатини эълон қилганди.

«Ўзбекистон шахмат тарихига ёрқин натижалар билан кириш спортчиларимизга насиб қилсин, Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси номидан спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз», деб шахматчиларни қўллаб-қувватлаган Алишер Саъдуллаев.



Маълумот учун, мазкур олимпиадага Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўртача 2625 рейтинг очкоси билан умумжамоа ҳисобида 14-ўринда қайд этилган бўлса, аёллар терма жамоаси эса 2094 рейтинг очкоси билан 46-ўринда қайд этилган.
Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизматиⓉ
Мавзуга оид
17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
20:52 / 26.03.2025
Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди
11:56 / 28.02.2025
Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди
00:38 / 11.02.2025