Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Сарахс – Чабаҳар – Мумбай йўналишида контейнерлардан иборат биринчи қатнов ташкил этилади
Деҳлида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ҳиндистон музокараларида Марказий ва Жанубий Осиё транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш режалаштирилди.
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси ташрифи доирасида Деҳли шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ҳиндистон портлар, кемачилик ва сув йўллари вазири Сарбананд Соновал билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
Учрашувда қайд этилганидек, икки мамлакат раҳбарияти томонидан қўйилган мақсадларга фақат Марказий ва Жанубий Осиё логистика ва транспорт алоқаларини ривожлантиришга ўз вақтида эътибор қаратиш орқали эришиш мумкин.
Ўзбекистон томонидан Тошкент – Сарахс – Чабаҳар – Нҳава Шева порти (Мумбай) йўналиши бўйича контейнерлардан иборат биринчи қатновни ташкил қилиш, лойиҳани муваффақиятли якунлагач эса бошқа асосий мақсадларга, жумладан, юқоридаги йўлак рақобатбардошлигини оширишга қаратилган қулай шароитларни шакллантиришга киришиш таклиф этилди.
Ҳиндистон томони билан икки мамлакат ўртасида йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига 4 тадан 5 тагача ошириш, шунингдек, ҳафтасига 2 марта ҳаво транспортида юк ташишни йўлга қўйиш масаласи келишиб олинди.
Мавзуга оид
14:39 / 17.01.2025
Ўзбекистон шаҳарларидан бири ва Мумбай ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилади
15:22 / 14.05.2024
Мумбайда шамол туфайли улкан билборд қулади. 14 киши ҳалок бўлган
14:06 / 08.04.2024
Тошкент-Мумбай йўналишида ҳаво қатнови йўлга қўйилди
08:48 / 29.02.2024