Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда пора билан қўлга тушган икки фуқаро собиқ солиқчилар экани маълум қилинди
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси пора билан қўлга тушган ходимлар юзасидан маълумот берди.
“Телеграм” ижтимоий тармоғида 2022 йил 24 июль куни Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг икки ходими пора билан ушлангани тўғрисида маълумот тарқалди.
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ушбу фуқаролар - Э.Ф. ва Р.Ҳ. муқаддам солиқ идораларида ишлаган собиқ ходимлар экани ҳамда ҳозирда солиқ тизимида фаолият юритмаслигини маълум қилди.
Бундан олдин 6 ойда 1785 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилгани хабар берилганди.
Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 13 нафари республика, 195 нафари вилоят ва 1577 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти порахўрликда айбланмоқда
10:53 / 22.04.2025