Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Бугун, 29 июл куни Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Юнусобод тумани Регистон маҳалласи ҳудудидаги аҳоли хонадонларига йўналтирилган газ қувурлари икки босқичли тизимга ўтказилаётганлиги сабабли газ қувурларини кесиш ва улаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шу сабабли, 2022 йил 29 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача Регистон маҳалласида, Аҳмад Дониш 1-тор кўчасида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Бундан ташқари, Учтепа тумани, Зарафшон 6-тор кўчасида жойлашган газ тақсимлаш қурилмасини хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шу сабабли, 2022 йил 29 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача Зарафшон 6-тор кўчасида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025