Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боррел: Европа иқтисодиётидан бир кечада Россия газидан воз кечишни талаб қилиш мумкин эмас
Европа иттифоқининг бош дипломати Жозеп Боррел DW’га Европа иқтисодиётидан бир кечада Россия газидан воз кечишни талаб қилиш мумкин эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, ЕИ Россиядан газ сотиб олишни қисқартиришда давом этади.
Европа иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Европа иттифоқининг энергетика сиёсати бўйича танқидларни рад этди. 29 июль, жума куни DW медиакомпаниясига берган интервьюсида Боррел Россия ҳарбийларининг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Европа иттифоқи давлатлари Россиядан табиий газ сотиб олишни икки баравар камайтирганини маълум қилди. «Агар уруш бошланишидан олдин Россия энергия ташувчиларнинг Европа иттифоқидаги улуши 40 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 20 фоизга тушиб кетди», — деди у. Боррелнинг сўзларига кўра, «Европа иқтисодиётидан бир кечада газ сотиб олишни тўхтатишни талаб қилиш мумкин эмас».
Нега Брюссел Москва ҳарбий ғазнасига маблағ оқимини камайтириш учун Россия газига жазо тарифларини жорий қилмади, деган саволга Боррел бу таклиф жиддий кўриб чиқилгани, аммо рад этилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, йил охиридан бошлаб Россия нефтини сотиб олишни тўхтатиш тўғрисида «қатъий қарор» қабул қилинган, ҳозир эса газ сотиб олишни тўхтатиш жараёни бошланмоқда. Шу билан бирга, у Россиядан газ импортининг янада қисқариши «тезда» амалга ошишини таъкидлади.
Европа иттифоқининг бош дипломати, шунингдек, Россия иқтисодиёти ҳали ғарб санкцияларидан жиддий зарар кўрмагани ҳақидаги даъволарни рад этди. Бироқ, айни пайтда Европа истеъмолчилари электр энергияси учун юқори тўловларга дуч келмоқда. Унинг фикрича, Россия гази истеъмолини камайтиришдан кўра, «Россия иқтисодиётининг бутун дунё билан алоқаларини узиш»га қаратилган саъй-ҳаракатлар муҳимроқдир.
«Россия ҳарбий машинасига нафақат пул, балки технология ҳам керак», деди у ғарб компонентларидан фойдаланадиган рус танкларини эслатиб. «Йўқ қилинган рус танкининг корпусига қаранг. Унда ғарб компанияларининг қанча электрон компонентлари борлигини кўрасиз. Руслар энди улардан фойдаланиш имконига эга бўлмайди», - деди Боррел.
ЕИ дипломатияси раҳбари таъкидлашича, жорий йилда Россия ялпи ички маҳсулоти 10 фоизга қисқаради, унинг сўзларига кўра, бу «совет иттифоқи парчаланганидан бери энг катта таназзулга» олиб келади. Тез орада Россия президенти Владимир Путин «қурол ва халқ учун керакли нарсалар ўртасида танлов қилишига тўғри келади», деди Боррел.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025