Ўзбекистон | 10:26 / 30.07.2022
25375
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонга янги ички ишлар вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикасига ички ишлар вазири тайинланди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар берди.

Бахтияр Торебеков / Фото: ИИВ

Қайд этилишича, Бахтияр Торебеков Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири этиб тайинланди.

Торебеков 2019 йил апрелидан буён Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

26 июл куни полковник Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимидан озод этилганди.

У Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бундан аввалроқ Қорақалпоғистон прокурори Фарҳод Алламбергенов ишдан олиниб, унинг ўрнига Эркабой Тожиев тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид