Ўзбекистон | 10:52 / 30.07.2022
52270
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда икки нафар аёл калтакланди. ИИБ ҳолат бўйича расмий маълумот берди

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати Самарқанд туманида икки нафар аёлнинг калтакланиши билан боғлиқ воқеа бўйича расмий маълумот тақдим этди. 

Видеодан кадр

2022 йилнинг 21 июль куни Самарқанд тумани “Янгиариқ” МФЙ ҳудудида 1980 йилда туғилган С.Р., 1987 йилда туғилган А.Б. ҳамда 1991 йилда туғилган И.Ш. ва Ё.И. ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжал содир бўлган.

Жанжал оқибатида С.Р. ва А.Б. И.Ш. ва Ё.И.ни уриб, уларга тан жароҳати етказишган. Ҳодиса жойига туман ИИБ ходимлари чиқиб, ҳолат расмийлаштирилган.

Сенат Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонованинг айтишича, ҳолат юзасидан қўмита томонидан ИИВ масъул ходимлари билан биргаликда ўрганиш олиб борилди. 

“Ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда, албатта, тегишли жазо чораси қўлланилади”, дейди у.

Билдирилишича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар  текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид