Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижодий имтиҳонлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда назорат қилинади
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда имтиҳонларни назорат қилади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, 1–10 август кунлари 46 та ОТМда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтади.
2021/2022-ўқув йили бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ижодий имтиҳонларни янада шаффоф, очиқ ва адолатли ўтказиш мақсадида жараёнларни imtihon.edu.uz платформаси орқали жонли кузатиш имконияти яратилди.
Шунингдек, илк бор имтиҳон бўладиган бино ва майдонларда ўрганишлар олиб бориш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида қўшма баёнот имзоланди.
Вазирлик ва агентлик масъул ходимлари томонидан жараёнларнинг очиқ ва шаффоф ташкил этилиши, жонли эфирга узатилиши тўлиқ назорат қилинади.
Мавзуга оид
13:15 / 26.09.2023
Коллеж, техникумларга ОТМ кириш имтиҳонларида тўплаган балл билан қабул қилиниш мумкин. Муаммо нимада?
11:29 / 11.08.2021
Янги Ўзбекистон университетига кириш имтиҳонлари ҳақида маълумот берилди
14:05 / 14.05.2021
Тошкентдаги мактаблар битирувчиларининг 85 фоизи ОТМга ҳужжат топширмоқчи
17:45 / 18.03.2021