Жаҳон | 14:28 / 01.08.2022
22483
6 дақиқада ўқилади

Донецк йўлларига сочилган миналар, Бахмут ва Миколайивда ёнғинлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 158-куни ўтди. Сўнгги маълумотлар:

  • 31 июл куни РФ мудофаа вазирлиги Россия томони БМТ ва Қизил Хоч халқаро қўмитаси экспертларини Оленивкадаги ҳарбий асирлар ўлимини текширишга таклиф қилди. Қизил Хоч қўмитасидагилар эса Россия томонидан терговга таклиф қилингани ҳақида хабар олмаганини, ташкилот ходимлари эса Оленивкага киритилмаганини маълум қилди.
  • Севастополда Қора денгиз флоти штабида портлаш рўй берди, натижада олти киши яраланган. Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, портловчи қурилма дрон орқали элтилган. Шаҳарда террорчилик хавфининг «тўқсариқ» даражаси эълон қилинди, ҳарбий-денгиз флоти кучлари байрами муносабати билан режа қилинган тадбирлар бекор қилинди.
  • Миколайивга навбатдаги зарбалар оқибатида Украинанинг энг бадавлат кишилари қаторида турувчи, «Нибулон» аграр компанияси асосчиси Олексий Вадатурский ва унинг рафиқаси ҳалок бўлди.
  • Донецкда кўчаларда пиёдаларга қарши «гулбарг»-миналар пайдо бўлди: маҳаллий расмийлар бундай митти миналар Украина қуролли кучлари томонидан ташланганини айтди, Украина томони бу маълумотни расман изоҳламаган.

Қуйида 31 июл куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбасс шимоли

Покровскдан Днепрга келган қизчага поезд вагонидан тушишда ёрдам бераётган кўнгилли. 28 июл куни россиялик ҳарбийлар Покровскдаги темирйўл станциясини ўққа тутди. Маҳаллий расмийлар шаҳар аҳолисидан эвакуация бўлишни «охирги дақиқаларга қолдирмаслик»ни сўради
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутдаги ўт кетган майдон узра қуюқ тутун. Америка Урушларни ўрганиш институти (ISW) россиялик ҳарбийлар Бахмут йўналишида кучларини жамлаётганини маълум қилган. ISW мутахассислари ҳисоблашича, россияликлар яхши ҳимояланган Бахмутни эгаллай олиши даргумон.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
28 июл куни Бахмут россияликлар томонидан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган киши жасадини шаҳар марказидаги майдондан олиб кетишмоқда. Ўша куни жами тўрт киши ҳалок бўлган, яна беш киши яраланган. Донецк ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленко россияликлар кассетали ўқ-дорилар ишлатганини айтди.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Бахмут ўққа тутилгач тутундан юзини тўсаётган маҳаллий аҳоли вакили. 31 июл куни россиялик ҳарбийлар шаҳарни бир неча бор ўққа тутди, снарядлар маҳаллий шифохона ва аҳоли турар жой уйлари жойлашган ҳудудга келиб тушган. Бу зарбалар оқибатида қурбонлар ва яраланганлар бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
ФВВ ходими Бахмутга келиб тушган кассетали бомбалар қолдиқларини кўздан кечирмоқда. Бундай ўқ-дори 2008 йилда тузилган Кассетали ўқ-дорилар бўйича конвенция орқали тақиқланган. Human Rights Watch’нинг май ойидаги ҳисоботига кўра, Украинадаги урушда икки томон ҳам кассетали бомбалар қўллаган.
Diego Herrera Carced​o / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецкда сапёрлар томонидан қўйилган белгилар. Мутахассислар шаҳарни миналардан тозалаш бўйича ишлашмоқда. Донецк шаҳри аҳолиси вакиллари марказий туманларда «гулбарг» миналар — кичик, пайқаш қийин бўлган портловчи қурилмаларни топиб олишмоқда. Шу туфайли 31 июл куни Донецкда транспорт ҳаракати қисман тўхтатилди. Айрим машиналар шундай миналарга тушиб портлаб кетган.
Leon Klein / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россияпараст кучлар ҳарбийси Донецк кўчаларини пиёдаларга қарши миналардан тозалаш ишлари чоғида роботлаштирилган «Уран-6» минасизлаштириш комплекси билан ишламоқда. 
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Харкив области 

Харкивлик йигит шаҳар шимолидаги Салтовка районига йўлланган авиазарбадан кейин ерга қадалиб қолган ракета парчасини текширмоқда. Салтовка тинимсиз зарбалар остида қолган, сўнггиси 1 август куни рўй берди, икки киши яраланди.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Эгасиз мушуклар Салтовкадаги қаровсиз қолган кўп қаватли уй ҳовлисида қуёшдан сояламоқда
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Харкивда ракета зарбаларидан шикастланган саноат ишлаб чиқариш биноси
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчи Харкивга йўлланган авиазарба ҳудудида ишламоқда
ГСЧС Украины / AFP / Scanpix / LETA

Миколайив 

Миколайивлик кекса ёшли аёл
Костянтин і Влада Ліберови
Қутқарувчилар авиазарбалардан вайрон бўлган квартирани кўздан кечиришмоқда. Россия қўшини Миколайивни сўнгги бир неча кун давомида ўққа тутди. 31 июлга ўтар кечаси икки киши ҳалок бўлиб, бир киши яраланди. Қурбонлар — Украинанинг энг бадавлат кишилари рўйхатида турувчи Олексий Вадатурский ва унинг рафиқаси
Костянтин і Влада Ліберови
Миколайивдаги турар жой ҳовлисида ҳосил бўлган ўра. 1 августга ўтар кечаси шаҳарда яна портлаш овозлари эшитилди
Костянтин і Влада Ліберови
Вайрон бўлган бинода оловни ўчираётган ўт ўчирувчи
Костянтин і Влада Ліберови

Днепр 

Днепр соҳилида қуёш ботишини томоша қилаётган оила
Alkis Konstantinidis / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид