Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон тизим орқали тасодифий танлаш тартиби жорий этилади
Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
5 та боб, 34 та моддадан иборат қонун лойиҳаси билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тамойиллари, ушбу соҳадаги давлат сиёсати асосий йўналишлари, фуқаролар юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатлари белгиланмоқда.
Белгиланаётган нормалар билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрини юритиш ва унга адвокатларни киритишнинг очиқ ва шаффоф механизмлари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни инсон омилисиз электрон тизим орқали тасодифий танлаш тартиби жорий этилади.
Билдирилишича, қонун лойиҳаси қабул қилиниши фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада ошириш ва малакали юридик ёрдам олишга бўлган кафолатларини кучайтиришга, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш шаффоф тартибини жорий этиш ҳамда давлат томонидан ушбу мақсадда ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан самарали назоратни ўрнатишга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Мавзуга оид
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
13:32 / 30.04.2025
Ўзбекистонда “Бепул юридик ёрдам кўрсатиш куни” ўтказилади
23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
12:04 / 19.03.2025