Жамият | 17:55 / 02.08.2022
11606
1 дақиқада ўқилади

Наманганда почта хизмати мансабдорлари 529 млн сўмни талон-тарож қилишган

Иллюстратив фото

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Наманган вилоят бошқармаси томонидан «Ўзбекистон почтаси» АЖ Наманган филиали Чортоқ туман почта алоқа боғламаси собиқ бош ҳисобчиси Н.Т. ва бошқа мансабдор шахслари 529 млн сўм пул маблағларини ўзлаштиргани аниқланган.

Хусусан, айбланувчилар томонидан фуқароларнинг алимент пуллари, почта хизматлари кўрсатилишидан тушган даромадлари, обуна, коммунал тўловлардан тушган маблағлар ўзларининг пластик карталарига ноқонуний равишда ўтказилган ва конверт-марка маҳсулотларини ноқонуний сотиш ҳамда ортиқча иш ҳақларини ҳисоблаш орқали ўзгаларнинг маблағлари ўзлаштирилган ва камомад қилиш йўли билан талон-тарож қилинган.

Ҳозирда Т.Н. ва бошқаларга нисбатан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Наманган вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми а-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид