Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон автоташувчилари Афғонистон орқали юк ташишни бошлади
2 август куни Ўзбекистон, Озарбойжон ва Туркия вазирларининг уч томонлама учрашувида Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Туркия – Кавказ – Марказий Осиё – Афғонистон орқали Жанубий Осиё» янги мультимодал йўлагини шакллантириш ташаббуси билан чиқди.
«Жанубий Осиё давлатларининг қисқа ва ўрта муддатли истиқболда ўсиш суръатларини тезлаштириш учун ниҳоятда юқори салоҳият мавжудлигини ҳисобга олиб, Жанубий Осиё мамлакатлари билан юк ташишни ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш зарур.
Ҳозирги вақтда Афғонистон ҳудуди орқали Покистонга юкларни қулай ташиш имконияти мавжуд, шунинг учун миллий ташувчиларимиз босқичма-босқич буни синовдан ўтказмоқда ва Афғонистон орқали юкларни олиб ўтишни бошлаб юборди», - деди вазир.
Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида ташилган юклар ҳажми 2,6 баробарга ошиб, 330 минг тоннани ташкил этди.
Бундан ташқари, мазкур йўналиш бўйича МДҲ, Яқин Шарқ, Кавказ ва ЕИ мамлакатларига юкларни транзит ташиш 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 3,5 баробарга ошиб, 52 минг тоннани ташкил этди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025