Жаҳон | 14:25 / 02.08.2022
19724
4 дақиқада ўқилади

Харкивдаги завод ўққа тутилиши, Донецкдаги ёнғинлар. Уруш суратлари

1 август куни Одесса портидан уруш бошидан буён илк бор украин дони ортилган кема денгизга чиқди. «Укрпочта» бош директори Игор Смилянский корхона россияликлар томонидан эгаллаб олинган ҳудудларда фаолиятини тўхтатишини маълум қилди: унинг сўзларига кўра, бу россиялик ҳарбийлар ҳамда «ЛХР» ва «ДХР» жангчилари томонидан ходимларга таҳдидлар ортаётгани билан боғлиқ. Энергетик инқироз кучайишидан хавфсираган Буюк Британия ва ЕИ Россия нефтини денгизда ташишни суғурталашга қўйилган тақиқни енгиллаштирди. Россия судлари Украина фуқароларини депортация қилиш тўғрисидаги қарорларни бекор қила бошлади, чунки «бундай қарорларни ижро этишнинг амалда имкони йўқ».

Қуйида 1 август куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Миколайив

Ўт ўчирувчи россияликлар снаряди келиб тушган тиббий муассаса биносидаги ёнғинни ўчирмоқда. 1 августга ўтар кечаси РФ ҳарбийлари йўллаган зарбалар оқибатида шифохоналардан бирининг ярадорларни қабул қилиш пункти ва хусусий уйлар шикастланган.
Stanislav Kozliuk / Reuters / Scanpix / LETA

Мариупол 

Мариуполлик кекса ёшли аёл вайронага айланган бино ёнидан ўтиб бормоқда. Май ойи охирида РФ мудофаа вазирлиги шаҳар тўлиқ назорат остига ўтганини эълон қилганди.
AFP / Scanpix / LETA

Харкив области 

Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати сапёрлари Мерефе шишасозлик заводи ҳовлисидаги ўрани текширмоқда, цех россияликлар томонидан ўққа тутилган. Украин нашрлари хабар қилишича, Харкивнинг Мерефе шаҳридаги завод бир неча йилдан буён ишламаётганди. Зарба натижасида қоровул жароҳат олган. Россия пропаганда нашрлари завод гўёки «Азов» полкининг Харкивдаги бўлинмаси — «Кракен» учун база вазифасини ўтагани ҳақида ёзмоқда. Фото: Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA
Мерефедаги шишасозлик заводи. Америкадаги Урушларни тадқиқ қилиш институти (ISW) маълумотига кўра, россиялик ҳарбийлар Харкив областининг Изюм шаҳридан шимоли-ғарб ва жануби-ғарбда ҳаракатланишни бошлаган, бундан мақсад области ғарбига йирик амалиёт бошлаш учун шароит ҳозирлаш бўлиши мумкин. Фото: Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

«Тез ёрдам» ходими Донецк области Бахмут райони Опитное посёлкаси ўққа тутилиши вақтида яраланган аёлга тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Украина Бош штабига кўра, Донецк йўналишида Россия ҳарбий кучлари Бахмут ва Авдеевкага ҳужум қилиш учун кучларни жамлаган.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Опитное посёлкаси аҳолиси вакиллари зарбалар оқибатида ёниб кетган уйларига қараб туришибди
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ўт ўчирувчи россияликлар зарбаларидан юзага келган ёнғинни ўчириб, дам олмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Опитное посёлкасида оловни ўчириш жараёни.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Опитное посёлкасида яшовчи киши ёниб кетган уйида.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Одесса 

Уруш бошидан буён илк бор 1 август куни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган кема Одесса портидан йўлга чиқди. Сьерра-Леоне байроғи остида сузаётган «Разони» юк кемаси Туркия мудофаа вазирлиги хабарига кўра Ливанга маккажўхори олиб кетмоқда.
Vladimir Shtanko / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид