Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Тайваннинг 100дан ортиқ компаниялари маҳсулотларини импорт қилишни тўхтатди
Фото: EPA-EFE
Хитой ҳукумати Тайваннинг 100дан ортиқ компаниялари озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Тайван марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Бу Тайбэйга АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг ташрифига жавоб чораси сифатида изоҳланмоқда.
1 август куни Тайван қишлоқ хўжалик қўмитаси оролдаги озиқ-овқат компанияларининг маҳсулотлари импорти тўхтатилгани тўғрисида маълумот олган.
Хабарда айтилишича, “қора рўйхат”га чой, қуритилган мевалар, асал ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар киритилган.
Хитой ҳукумати бир неча бор АҚШни Пелосининг Тайванга ташрифини бекор қилишга чақирди.
Маълумотларга кўра, Нэнси Пелоси Тайбэйга 2 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 (Тошкент вақти билан 19:30)лар атрофида қўниши мумкин.
Мавзуга оид
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025