Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМларга кириш тест синовлари 8 августдан бошланади
2022/23 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 8 август кунидан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.
Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилади:
- 1-смена: 07:00 дан 10:00 га қадар;
- 2-смена: 19:00 дан 22:00 га қадар.
Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади.
Тест синовида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 4 августдан бошланади.
Бу йил бакалавриатга 1 214 232 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Шундан 395 023 нафари – мактабни шу йил тугатганлар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан) қуйидагича:
- кундузги таълим шакли — 612 530 нафар;
- сиртқи таълим шакли — 565 902 нафар;
- кечки таълим шакли — 27 417 нафар;
- масофавий таълим шакли — 8 383 нафар.
Қабул квоталари эса қуйидагича
- Кундузги таълим – 77 477 та
- Сиртқи таълим – 26 095 та
- Кечки таълим – 3725 та
- Масофавий таълим – 3410 та
- Магистратура – 10 688 та
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023