Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон жанубий Қозоғистон билан суғориш учун сувни бўлишишга қарор қилди
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида экинларни суғориш учун мўлжалланган сув муаммоси ҳал қилинди.
Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимлигидан маълум қилишди, деб хабар бермоқда Otyrar нашри.
Маълум бўлишича, Қозоғистоннинг жанубий минтақаси Сирдарё орқали Ўзбекистон ва Тожикистондан сув олади, шундан сўнг сув «Дўстлик» каналига боради.
Қайд этилишича, муаммоли масала давлатлараро даражада ҳал этилди, шу тариқа Туркистон вилояти раҳбари Умирзоқ Шукеев Ўзбекистон ва Тожикистон вазирлари билан келишиб олди, суғориш учун мўлжалланган сув билан таъминлаш масаласи амалда ҳал этилган.
«Энди Туркистон вилояти деҳқонларини мўл ҳосил кутмоқда. Мутасаддиларга кўра, бу йилги буғдой ҳосили ўтган йилга нисбатан икки баробар кўп», — дейилади хабар якунида.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025