Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда прокуратура ходимлари мактаб формаси бўйича тилхат ёздиргани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура буни рад этиб чиқди
Жорий йилнинг 2 август куни ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги мактабларнинг бирида мактаб формаси сотиб олиниши шартлиги бўйича прокуратура ходимлари тилхат ёздирганлиги ҳақидаги хабар тарқалган.
Бош прокуратура маълумотига кўра, мазкур хабарни ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганишда, Чилонзор туманидаги мактабларнинг бирида форма сотиб олиш бўйича прокуратура органлари томонидан ҳеч қандай тавсия берилмагани ва тилхат олинмагани, аслида бу мактаб директорининг шахсий ташаббуси экани, бироқ бу жараёнга ёлғондан прокуратурани аралаштиргани аниқланган.
Ўрганиш натижасига кўра, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик ҳақида мактаб директори расман огоҳлантирилган.
Маълумот ўрнида, халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилиши ҳақида маълум қилганди.
Янги ўқув йили - 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб ота-оналар ягона мактаб формасини харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
16:03 / 30.04.2025
Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мажбуриятини олди
19:27 / 21.04.2025